Чироқчидаги қутқарув операциясининг ёш қаҳрамони маълум қилинди
Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида 6 ёшли бола сувсиз сувсиз артизан қудуққа 25 метр чуқурликка тушиб кетгани ва қарийб бир сутка давомида қутқариб олингани ҳақида хабар берилганди.
Маълум бўлишича, махсус қутқарув операциясида «Қалқама» маҳалласида яшовчи 109-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Озодбек Йўлдошев ҳам қатнашган. Кичик қаҳрамон қутқарувчи акалари ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қудуқнинг тор туйнугидан мардонавор ўтиб, болакайни олиб чиққан.
Ўз вақтида ва тезкор олиб борилган қутқарув операцияси муваффақиятли якунланиб, болажон ҳаёти сақлаб қолинди, айни вақтда болакай шифокорлар назоратида, ота-онаси бағрида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter