Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Cobalt» 5 йўловчиси билан пастликка қулади»: аслида нима бўлган?

«Cobalt» 5 йўловчиси билан пастликка қулади»: аслида нима бўлган?

Видеодан кадр.

Ижтимоий тармоқда «Cobalt» автомобили ичида 5 нафар фуқаро билан пастликка тушиб кетганлиги ҳақида маълумот тарқалди. 

Маълум бўлишича, 2022 йил 19 декабрь куни соат 20:00 ларда Андижон шаҳридаги «Обод маҳалла» МФЙ ҳудудига кириш йўлида туманли об-ҳаво сабаб «Cobalt» автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб пастликка тушиб кетган.

Транспорт воситасида ҳайдовчининг ўзи бўлган, йўловчилар бўлмаган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатилиб, автомобиль пастликдан чиқарилган, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг