Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Daryo.uz мухбири ИИБ ходимлари босимига учради

Daryo.uz мухбири ИИБ ходимлари босимига учради

Отабек Қўлдошев.

Қашқадарёлик журналист, Daryo.uz мухбири Отабек Қўлдошев ички ишлар ходимлари қаршилигига учраган ва ИИБга олиб кетилган. 

Тарқалган видеода журналистнинг ходимлар билан гаплашиб тургани ва тўсатдан улардан бири мухбирнинг телефонига ёпишгани акс этади. 

Қўлдошевнинг ўзи ИИБга олиб кетилгандан сўнг, вақт ўтгач ташқарига чиқди ва ОАВга интервью берди.

Журналистнинг таъкидлашича, у жума намозида фоторепортаж қилаётган вақтида ички ишлар томонидан қаршиликка учраган. 

«Ходимлар хизмат гувоҳномамни сўрашди, мен ҳам телефоним камерасини ёқиб съёмка қила бошладим. Лекин улар телефонимни ҳам уриб тортиб олиб қўйишди. Кейин ички ишлар биносига олиб келишди. Улардан вазият ҳақида оила аъзоларим ва таҳририятга хабар қилишни сўрадим, шу сабаб ташқарига чиқдим», — дейди Қўлдошев. 

ИИВ матбуот хизмати ҳам воқеага изоҳ берган. «Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Daryo.uz интернет нашри муҳбири О.Қўлдошев билан суҳбат жараёнида касб этикасини бузган ички ишлар органи ходимининг ҳаракатлари ўрганиб чиқилиб, ҳуқуқий баҳо берилади»,— дейилади муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг