Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Деҳқон бозоридаги ҳудудни сотмоқчи бўлган «уддабурон» қўлга олинди

Деҳқон бозоридаги ҳудудни сотмоқчи бўлган «уддабурон» қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Ш.А. (муқаддам судланган) тадбиркор Н.О.га туман деҳқон бозори ҳудудида жойлашган «Ch.T.» МЧЖга қарашли, электр трансформатор пункти ўрнатилган 49 кв. метр ер майдонини гўёки электр тармоқлари корхонасида ишловчи танишлари ёрдамида 21 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 6 000 АҚШ доллари ва 24 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг