Деновдаги портлаш юзасидан уч киши қамоққа олинди

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 7 декабр куни Денов шаҳридаги савдо мажмуасида портлаш бўлган ва икки киши ҳалок бўлганди.
Кейинчалик ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
Бош прокуратурага кўра, тергов қилинаётган жиноят иши доирасида 15 декабрь куни Денов шаҳар газ бўлими бошлиғи, Ҳудудгаз Сурхондарё газтаъминотининг 2 нафар ходимлари жами 3 нафар шахсга Жиноят кодексининг 116, 214-моддалари билан айб эълон қилиниб, «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев ҳам портлаш ҳақида гапирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter