Дунёдаги «энг тоза мушук». Кир ювиш машинасидаги ярим соатлик даҳшат
Австралияда олти ойлик мушукча ишлаб турган кир ювиш машинасида ўтказилган ярим соатлик даҳшатдан сўнг омон қолди. «ABC News»нинг ёзишича, Поппи лақабли мушукча уй бекасининг бепарволиги сабаб автомат кир ювиш машинасига тушиб қолган.
Айтилишича, уй бекаси Ким Барр сават ичида ухлаб қолган мушукни кўрмасдан, бошқа кирларга қўшиб кир ювиш машинасига солиб юборган. Мушукчанинг йўқолганини кейинроқ билиб қолишди.
«Бутун уйни ағдар-тўнтар қилиб чиқдик, аммо уни тополмадик», — деди Ким Барр.
Яхшиям мушукчани вақтида топиб олишди — бўлмаса автомат кир ювиш машинаси нақ ўн дақиқа бошқа кирларга қўшиб, унинг ҳам «сиқиб сувини чиқарган» бўларди...
Мушукнинг жони қаттиқ бўларкан — тирик қолибди, фақат боши ва кўзига лат етган, тана ҳарорати тушиб, ўпкасида сув тўпланган экан экан. Аммо ҳеч ери синмабди, уч ҳафта деганда чопқиллаб кетди.
Поппи автомат кир ювиш машинасидан бутун чиққан биринчи мушук эмас. «BBC» хабарига кўра, 2016 йили Англияда Бобби лақабли мушук 60 даража иссиқликдаги (!) кир ювиш машинасида икки дақиқалик «тозалаш»дан сўнг тирик қолган экан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter