Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ тезкор тадбирда наркокурьерларни қўлга олди

ДХХ тезкор тадбирда наркокурьерларни қўлга олди

Видеодан скриншот.

Самарқандлик фуқаро Тожикистоннинг Панжикент шаҳрида яшовчи шахс томонидан Самарқанд вилоятининг Булунғур туманига ўтказилиб, хуфия жойга яшириб кетилган 9 кг. 751. гр. «опий» гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.

Аниқланишича, тожикистонлик гиёҳванд савдогари ушбу ажал оғусини кейинроқ керакли манзилга етказиб бериши учун самарқандлик наркокурьерга 10 минг АҚШ доллари бериши лозим бўлган.

Яна бир ҳолат: ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармасининг тезкор тадбирда «Тошкент-Самарқанд» йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Киа-Бонго» русумли автомашинадан вилоятнинг «Юқори нуқта» ЙПХ масканида 5 кг. 953 гр. «опий» гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, улар Тожикистондан гиёҳванд модда савдогарига 36 минг АҚШ доллари бериб, контрабанда йўли билан ўтказган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг