Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ Тошкент вилоятидаги йирик ўғирликлар ҳақида хабар берди

ДХХ Тошкент вилоятидаги йирик ўғирликлар ҳақида хабар берди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ички ишлар вазирлиги ва «Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Янгийўл шаҳрида яшовчи, 1993 й.т. И.Н. 10 дона «Антминер Л3++» русумли майнинг қурилмаларини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, майнинг фаолияти билан шуғулланиши натижасида, давлат манфаатларига 1 млрд. 19 млн. 400 минг сўм миқдорида зарар етказган.

Қибрай туманида истиқомат қилувчи, 1998 й.т. Р.Ж.нинг хонадони кўздан кечирилганда, у ҳеч қандай рухсатномасиз майнинг фаолияти билан шуғулланиб, 685 млн. 939 минг. сўмлик электр энергиясини талон-торож қилганлиги аниқланди ва ундан 2 та тўпламда бўлган майнинг қурилмалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Қибрай туманида кузатилган яна бир ҳолатда, 1982 й.т. М.С. ўзининг яшаш манзилида криптовалюта ишлаб чиқариш фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиб, 3 та тўпламда бўлган майнинг қурилмаларидан фойдаланиши натижасида, электр энергияси бўйича давлат манфаатларига 579 млн. 474 минг сўм миқдорида зарар етказган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг