Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электровоз ва юк машинаси тўқнашди

Электровоз ва юк машинаси тўқнашди

Фото: вилоят ЙҲХБ

Тошкент вилояти Зангиота туманида электровоз ва юк автомобили иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат 27 июль куни соат тахминан 14:00 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтган маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 4K 713 автомобиль йўлининг 3-километридан кесиб ўтган темирйўл кесишмасида содир бўлган.

1987 йилда туғилган А.А бошқарувидаги Hоwо юк автомобилида темирйўл кесишмасидан ўтаётган вақтида ҳаракатланиб келаётган Ўзбекистон Локоматив депосига қарашли бўлган VL60к русумли электровоз (вагонлар уланмаган) билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Ушбу тўқнашув натижасида транспорт воситалари техник шикастланган. Фуқаролар соғлиғига зиён етмаган. Ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг