Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда ҳам авария содир бўлди

Самарқандда ҳам авария содир бўлди

Самарқанд шаҳри ва туманининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилмоқда.

Соат 12:00 да Самарқанд вилоятидаги 110 кВ  «Л-Ғарбий-1, 2» электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида Самарқанд тумани ва Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчилар (16000 та) қисман электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда ушбу носозлик «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Самарқанд ҳудудий филиалининг махсус бригадалари томонидан бартараф этилмоқда, дейилади энергетика вазирлиги хабарида.

Аввалроқ Наманган, Фарғона ва Андижоннинг электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилишига сабаб бўлган носозлик икки кун ўтиб тузатилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг