«Фарғона нефть базаси» Қўқон филиалига қарашли АЁҚШдаги ёнғиндан жабрланганлар йўқ — «Ўзбекнефтгаз»
Бугун, 19 май куни соат тахминан 14:40 да «Ўзбекнефтгаз» АЖ «Фарғона нефть базаси» МЧЖ Қўқон филиалига қарашли Қўқон-2 АЁҚШда давлат рақами 40 240 МАА ГАЗ-53 русумли ёнилғикаш томонидан Аи-80 автобензинини сиғимга қуйиш жараёнида ёнғин содир бўлган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати хабар беришича, ушбу ёнилғикашдаги мавжуд автобензин деярли сиғимга қўйиб бўлинганда чақнаш рўй берган ва бунинг натижасида ГАЗ-53 русумли ёнилғикаш ёниб зарар кўрган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда «Ўзбекнефтгаз» ходимлари ҳамкорлигида қисқа муддатда ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Вазиятни батафсил ўрганиш мақсадида «Ишчи гуруҳ» тузилиб, ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Ёнғин натижасида ҳеч бир фуқаро ва ишчи-ходимларга ҳамда АЁҚШга зарар етмади, жабрланганлар йўқ.
Ёнғин сабаблари борасида қўшимча маълумотлар берилади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter