Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди

Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди

Интернетдаги ижтимоий тармоқларида тарқалган «Фарғона вилояти ички ишлар биноси олдида фуқаро нега ўзини ёқмоқчи бўлди» сарлавҳали видеохабар тарқалди.

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 15 ноябрь куни вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.А. (ИИБ олдида ўзини ёқмоқчи бўлган аёлнинг қизи) Фарғона шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида 2.250.000 сўм пул эвазига 4 нафар шахсларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, келишилган пулларни олган вақтида холислар иштирокида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Бундан ташқари, фуқаро М.А. вояга етмаган Д.Ф. ва Х.М. ларни ўзига моддий жиҳатдан қарам қилиб, яшаш уйида тутқунликда сақлаб, эркак мижозларга моддий манфаат эвазига жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А. га нисбатан Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «a» банди, 131-моддаси 1-қисми ҳамда 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2022 йил 16 ноябрь куни ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Шунингдек, жиноят иши бўйича жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувидан келиб чиқиб, 2022 йил 19 ноябрь куни айбланувчи М.А. нинг бошқарувида бўлган, «Малибу» русумли транспорт воситаси Фарғона шаҳар А.Навоий кўчаси 30-уй ёнида турганлиги аниқланиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда 2 дона пичоқ ва бошқа буюмлар далилий ашё тариқасида олиниб, автомашина қонуний эгаси А.М. га тилхат орқали топширилган.

Шунингдек, ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлган аёл билан бошқарма раҳбарияти суҳбатлашиб, ҳолат юзасидан тушунтиришлар берган, дейилади ИИБ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг