Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада босқинчиликда айбланаётган 4 нафар шахс суд биносидан қочиб кетди

Фарғонада босқинчиликда айбланаётган 4 нафар шахс суд биносидан қочиб кетди

Иллюстратив фото

Фарғонада босқинчлик жиноятида айбланаётган тўрт нафар шахс суд биносидан қочиб кетгани айтилмоқда. Воқелик жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судида юз берган. Манбамизга кўра, судланувчиларнинг барчасига дастлабки терговдаёқ «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланган бўлиб,  улар ички ишлар органи ходимларининг кузатуви ва назоратида  суд мажлисига олиб келинган.

Шунга қарамай, оғир жиноятда айбланаётганлар қандай қилиб суд биносидан қочиб кетишга муваффақ бўлишган – бу энди катта савол.

Оғир жиноятда айбланаётганларнинг икки нафари ака-ука экани айтилмоқда. Яна икки нафари муқаддам бир неча марта судланган шахслар экани аниқ, — дейди «Xabar.uz»  манбаси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг