Фарғонада маданий мерос обекти девори қулаб тушди
Республикамизнинг деярли барча ҳудудларида кузатилаётган ёғингарчилик маданий мерос обектига ҳам ўз таъсирини кўрсатди.
Хусусан, Марғилон шаҳар Гуравел МФЙ ҳудудида жойлашган Сафед тўда масжиди деворининг бир қисми қулаб тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят маданий мерос бошқармаси ходимлари томонидан ишчи гуруҳ тузилди.
Маъсуллар масжид биносини ўрганиш ва унинг қолган қисмини асраб қолиш учун чора-тадбирлар кўришмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter