Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонадаги туманларга кучли сел келди

Фарғонадаги туманларга кучли сел келди

Скриншот

Бугун, 11 май куни соат 18:00 ларда қисқа муддатда кўп миқдордаги кучли ёғингарчилик оқибатида Фарғона вилоятининг Сўх туманида жойлашган Сўх, Фарғона туманининг Шоҳимардон ҳудудида жойлашган Ёрдон МФЙларда сел оқимлари юзага келди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Ҳодиса натижасида Сўх туманининг Малбут қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи Малбут, Девайрон МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Девайрон сел йўлларида сел оқимлари сой ўзанига сиғмай, Сўх-Риштон автомобил йўлининг қатнов қисмига лойқа ва турли тоғ жинсларини оқизиб келган. Оқибатда ушбу автомобил йўлида транспорт воситаларининг қатнови вақтинчалик тўхтатилган.

Сел сувлари Малбут қишлоғидаги хонадонларнинг ертўла, қўшимча бино ва томорқаларига оқиб кирган. Ҳозирда муҳандислик техникалари ёрдамида сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Сел оқибатларини бартараф этиш, сув тошиб кирган хонадонлар сонини аниқлаш ишлари туман ҳокими раҳбарлигида Фавқулодда вазиятлар бўлими ва тегишли хизматлар томонидан амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.

Кеча, 10 май куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани қишлоқларини сел босиб, икки киши қурбон бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг