Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарзанди ўлими учун бош шифокорни «гаровга олди»

Фарзанди ўлими учун бош шифокорни «гаровга олди»

Фото: Миллий гвардия

Жорий йилнинг 20 июль куни соат 15:44 да Андижон шаҳар Қўриқлаш бўлимига ходимлар томонидан қўриқланаётган Чоргузар кўчаси, 12-уйда жойлашган 2-сонли туғруқхонадан «ташвиш» хабари келиб тушган.

Миллий гвардия хабарига кўра, тезкор гуруҳ ходимлари туғруқхонага етиб борганида, Асака шаҳрида яшовчи 1978 й. т. фуқаро Р.Д туғруқхона бош шифокори Қ.Снинг хизмат хонасига кириб, эшикни ички қисмидан қулфлаб олган ҳолда, туғруқ вақтида вафот этган фарзандининг ўлимида шифокорларни айблаб, уни ўлдириш билан таҳдид қилаётгани маълум бўлган.

Ходимлар ҳуқуқбузардан эшикни очишни сўраганда, у прокурорни чақиришни талаб қилган.

Воқеа жойига Андижон шаҳар ИИО ва ФМБ раҳбарлари, Андижон шаҳар прокурори етиб келиб, фуқаро Р.Д.ни эшикни очишга кўндирган.

Ходимлар хонага кирганда ҳуқуқбузарнинг ёнида ўткир тиғли пичоқлар ва шуруп қотириш ускунаси борлиги аниқланган. Ушбу ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари Андижон шаҳар ИИБ томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг