Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Формула-1» собиқ чемпиони Фернандо Алонсони машина уриб кетди

«Формула-1» собиқ чемпиони Фернандо Алонсони машина уриб кетди

Фото: «Auto Vercity»

«Формула-1» автопойгалари собиқ икки карра чемпиони Фернандо Алонсони Швейцарияда машина уриб кетди. «Ф1» «Alpine» жамоаси аъзоси бу пайтда велосипедда машғулот ўтказаётганди.

Фото: «Facebook»

«La Gazzetta dello Sport» ёзишича, испаниялик пойгачи билан кўнгилсиз ҳодиса Лугано шаҳри яқинида юз берган. 38 ёшли спортчи шифохонага етказилган. Дастлабки тиббий кўрикка кўра, унинг синган жойлари бўлиши мумкин. Алонсо «Ф1» мавсуми стартини ўтказиб юбориши хавфи бор.

Ушбу ҳодисани «Alpine» жамоаси ҳам тасдиқлади: спортчи оғир аҳволда эмаслиги, нималар бўлаётганини тушунаётгани таъкидланган ва бугун тонгда қайта кўрикдан ўтказилиши айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг