Тошкентдаги «Миллий боғ»да ёнғин юз берди

Тошкентдаги «Миллий боғ»да ёнғин содир бўлди. ФВВга кўра, ҳодиса боғнинг орқа қисмида бўлган.
15 июнь куни соат 20:58 да Тошкент шаҳрида жойлашган «Миллий боғ» ҳудудининг орқа қисмида қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган, дейилади хабарда.
Зудлик билан воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Қўшимча маълумот тақдим этилади.
Аввалроқ Андижонда аҳоли уйи ёнгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter