ФВВ огоҳлантиради: Қамчиқ довонида кескин вазият давом этади
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг маълумотига асосан, жорий йилнинг 16-17 январь кунлари Қамчиқ довонида кескин об-ҳаво сақланиб қолади.
ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра, довонда қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши, туман тушиб, кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши, йўлнинг музлаши кутилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довони орқали вақтинча автотранспортда ҳаракатланмасликни тавсия этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter