Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФВВ Россияда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида тўлиқ маълумот берди

ФВВ Россияда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида тўлиқ маълумот берди

Фото: «angi.ru»

Россиянинг Ямало-Ненецк автоном округи Тазовск районида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этгани, бир нафари шифохонага жойлаштирилгани хабар қилинганди.

Россия Федерациясининг Свердловск области, Тазовск районида содир бўлган ёнғин ҳодисаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида «Тезкор рақамлар» очилди.

Россия Федерацияси ФВВдан олинган хабарга кўра, 2019 йилнинг 8 декабр куни маҳаллий вақт билан соат 03:30да Свердловск области, Тазовск районида «СТРОЙ ПРОЕКТ СЕРВИС» МЧЖга тегишли бўлган, ишчилар яшаши учун мўлжалланган вагон номаълум сабабларга кўра ёниб кетган.

Содир бўлган ёнғин натижасида, вагонда бўлган 4 нафар Ўзбекистон фуқароларидан 3 нафари воқеа жойида вафот этган ва 1 нафари 35 фоиз куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Вафот этган фуқаролар:

Эргашев Абдумалик Яхшиликович, 1972 й.т;

Алиқулов Сафарали Суюн ўғли, 1998 й.т;

Джумоев Эргаш Биноевич, 1983 й.т.

Тан жароҳати олган фуқаро:

Оманов Толибжон Бутаевич, 1966 й.т.

Ҳозирда мутасадди ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда марҳумларнинг жасадларини ватанга қайтариш билан боғлиқ ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Вафот этган фуқароларнинг яқинлари ва қариндошлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Тезкор рақами» — 78-147-10-50га мурожаат этишлари мумкин, дейилади  ФВВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг