Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФВВ Тошкент — Самарқанд йўли сел туфайли 1 соат 40 дақиқа ёпиқ турганини тасдиқлади

ФВВ Тошкент — Самарқанд йўли сел туфайли 1 соат 40 дақиқа ёпиқ турганини тасдиқлади

Фото: «Xabar.uz»

Бироз вақт муқаддам Тошкент — Самарқанд йўлининг Ғаллаорол туманига тегишли қисмида сув босиши туфайли автомобиллар қатнови қийинлашиб, узун тирбандликлар юзага келгани ҳақида хабар берилган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Xabar.uz сайтига хабар қилинишича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли юзага келган ҳолат бартараф этилган.

— М-39 Ташкент - Бишкек - Олма-Ота йўлининг 1027 километрида сел келгани туфайли маҳаллий вақт билан 19.00дан 20.40 га қадар ҳаракатланиш тўхтаб қолди. Айни вақтда ноқулайлик бартараф этилди ва транспорт ҳаракати қайта тикланди, — дейилади маълумотда.

Тошкент — Самарқанд йўлидаги ҳолат. Фото: Ижтимоий тармоқлар

Умумий ҳисобда йўл 1 соат 40 дақиқа ёпилиб қолган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан хабар қилинишича, шу кунларда баъзи тоғли ҳудудларда бир ойлик ёғин нормаси бир неча соатда ёғиши кузатилмоқда. Вазирлик томонидан кутилмаган ноқулайликлар бартараф этилиши учун тезкор тадбирлар кўриляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг