Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Газ қаёққа кетмоқда? Урганчда йирик ўғрилик аниқланди

Газ қаёққа кетмоқда? Урганчда йирик ўғрилик аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Хоразмда йирик ўғрилик фош қилинди. Жумладан, Урганч туманида 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди.
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан «Ўзэнергоинспекция» бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган. Унда Урганч туманида фаолият юритувчи «М.» фермер хўжалиги раҳбари А.Э. фермер хўжалиги биносида 11 та иситиш қозонларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 3,3 млрд. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввал Ғиждувон ва Шаҳрисабзда яширин цехлар аниқлангани хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг