Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гонконгда тураржой биносидаги ёнғин оқибатида етти киши ҳалок бўлди

Гонконгда тураржой биносидаги ёнғин оқибатида етти киши ҳалок бўлди

Фото: «РИА Новости»

Гонконгда тураржой биносида келиб чиққан ёнғин натижасида камида етти киши ҳалок бўлди, яна 17 киши жароҳатланди, деб ёзади «South China Morning Post» газетаси.

Хабарларга кўра, ёнғин маҳаллий вақт билан якшанба куни оқшом бошланган. Ёнғин бинонинг пастки қаватларига тарқалгандан сўнг тўрт нафар эркак ва уч нафар аёл ҳаётдан кўз юмди.

Газетанинг маълум қилишича, камида 17 киши шифохонага ётқизилган.

Ўт ўчирувчилар бир ярим соатда ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг