Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулистонда 3-қаватдан тушиб кетган талабанинг ҳолати маълум қилинди

Гулистонда 3-қаватдан тушиб кетган талабанинг ҳолати маълум қилинди

13 ноябрь куни тахминан соат 15:30лар атрофида Гулистон давлат университети талабаси Ю.Қаршибоев университет бош биноси 3-қавати ойнасидан телефон орқали суҳбатлашаётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида пастга тушиб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Бугун вилоят шифохонасида Ю.Қаршибоев муваффақиятли операция қилинган, ҳозирда унинг умумий аҳволи яхши.

Воқеа содир бўлган вақтда тез тиббий ёрдам чақирилган, талабага ёрдам кўрсатилиб, сўнг Республика шошилинч тез тиббий ёрдам Сирдарё вилояти бўлимига олиб борилган ва тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилган.

Ушбу воқеа юзасидан талабалар билан университет маъмурияти томонидан суҳбат ўтказилганида, гуруҳ талабалари ўртасида ҳеч қандай низоли ҳолат бўлмагани, Ю.Қаршибоевнинг ҳеч ким билан тортишмагани маълум бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг