Ҳокимлик Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ушланганини изоҳлади
Қашқадарё вилояти Ғузор тумани маҳаллаларнинг бирида ишловчи ҳоким ёрдамчиси қўлга тушди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилди.
Шу йилнинг 12 май куни ҳоким ёрдамчиси Э.Ф. Қарши туманида яшовчи фуқарони Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига фельдшер лавозимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилади. Эвазига ундан фирибгарлик йўли билан 300 АҚШ долларини олган вақтда жиноят устида қўлга олинган.
Муқаддам Қашқадарё вилоят Бандлик бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган Э.Ф. 2022 йил 12 январдан бошлаб «Жонбулоқ» маҳалласида ҳоким ёрдамчиси лавозимида иш юритиб келган.
— Ҳоким ёрдамчиси томонидан содир этилган фирибгарлик жиноятини оқлаб бўлмаслигини таъкидлаш билан бир қаторда, унинг мазкур жиноий ҳаракати «Жонбулоқ» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси лавозими билан боғлиқ эмаслигини маълум қилган туман ҳокимлиги муносабатида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг бирида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаётган масъул қўлга тушганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter