Ҳолатни видеога олган аёл 200 млн сўм ундиргани маълум бўлди
Фуқарони ижтимоий тармоқларда шарманда қилиш билан қўрқитиб пул ундирган аёл ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИББнинг Яшнобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г. (аёл) фуқаро Б. билан бирга ишқий муносабатда бўлган фото ва видео тасвирларни интернет ижтимоий тармоқларида тарқатиш билан қўрқитиб, эвазига талаб қилган 85 млн сўмдан 10 млн сўмни ўзига тегишли бўлган пластик картага ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, Г. жорий йилнинг март ойидан шу кунга қадар Б.ни ўзи томонидан тасвирга олинган фото ва видео тасвирларни тарқатиш билан қўрқитиб, унинг 200 млн сўмдан ортиқ пулини товламачилик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter