Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Иблис кометаси» Ерга яқинлашмоқда

«Иблис кометаси» Ерга яқинлашмоқда

Астрономлар 12/Понс-Брукс кометаси сайёрамиз томон учаётганини маълум қилишди. Олимлар унинг «шохларини» аниқлашгач, «Иблис кометаси» лақабини қўйишган.

Британия Астрономия ассоциацияси маълумотларига кўра, у фаол муз вулқонига эга бўлган 20 га яқин бошқа кометалардан бири ҳисобланади. Баъзилар уни «Юлдузли урушлар» фильмидаги «Мингйиллик лочин» билан солиштиради. Олимларнинг таъкидлашича, «шохлар» аслида ноодатий чиқиндилардан ҳосил бўлган газ ва чангнинг думлари бўлиб, улар ҳали ҳам ўрганилмоқда.

Олимларнинг таъкидлашича, комета Эверестдан икки баравар катта.

Аризона штатидаги Лоуэлл расадхонаси астрономи Тедди Каррижга кўра, катта эҳтимол билан бу самовий жисм инсоният учун хавф туғдирмайди.

«У оддий кўз ёки дурбин билан кўриш учун етарлича ёрқин бўлиши мумкин, аммо Ерга жуда яқин келмайди», — деди олим.

Ёрқин комета 2024 йил апрель ойининг ўрталарида Ердан тахминан 232 миллион километр узоқликдан ўтади.

«Келгуси апрель ойида тўлиқ қуёш тутилиши аниқ, шунинг учун одамлар комета ҳақида кўп янгилик бўлмаса, уни кўриш учун тақвимларини белгилашни ўйлаб кўришлари керак», дейди Карета.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг