Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИББ журналист иштирокидаги жанжал бўйича баёнот берди

ИИББ журналист иштирокидаги жанжал бўйича баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда МY-5 телеканали журналисти Нозимжон Тешаевни номаълум шахс ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалган ва турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ баёнот берди. 

Жорий йилнинг 3 июнь куни Мирзо Улуғбек тумани Осиё кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг олдида 1993 йилда туғилган М.Я. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан Н.Тешаев билан оғзаки жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодексининг 183-моддаси («Майда безорилик») билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг