ИИББ:«Нотаниш кишиларга автомобилингиз калитини топширманг!»

Тошкент шаҳар ИИББ интернет тармоғида тарқаётган Сергели туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот берди.
6 декабрь куни 22 ёшли автоювиш шахобчаси ходими Абдулла Е. унга топширилган «Nexia-3» автомобили калитидан фойдаланиб автомобилда йўл қисмига чиқиб, Отабек Ж. бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомобилга тўқнашган. Жабрланганлар йўқ.
Тўқнашувга сабаб бўлган ҳолат ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир неча куни аввал бошқа бир автоювиш билан шуғулланувчи фуқаро 10 ёшли бола ўлимига сабаб бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter