Ижтимоий тармоқларда қаттиқ муштлашув акс этган лавҳа тарқалди (видео)
Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ йигитлар муштлашаётгани тасвирланган лавҳа тарқалди.
Аввалига лавҳада 20-25 ёшлар чамасидаги икки йигитнинг оғзаки тортишаётгани кўринади, сўнг уларнинг шундоқ орқасида уч йигит ўзлари тенгқур битта болани аёвсиз калтаклаётгани акс этади. Ўша жойда турган икки аёлнинг ҳай-ҳайлашига қарамай, муштлашув шафқатсиз кўринишда давом этади. Олатасир муштлашувда икки йигитни тўрт-беш нафар бола ураётганини кўриш мумкин... Натижада бир бола зарбадан ҳушидан кетади. Шундаям уни ураётганлардан бири тўхтамайди: ҳушсиз йигитнинг бош қисмига тепади!
Лавҳадаги гап-сўзлардан воқеа водий вилоятларида юз берганини тахмин қилиш мумкин, холос. Ҳодисанинг қачон содир бўлгани ҳам аён эмас.
Ҳозирча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу воқелик юзасидан изоҳ бергани йўқ.
Кутамиз.
Огоҳлантириш: Бу видеода зўравонлик саҳналари бор! Юраги бўшларга қуйидаги видеони кўриш тавсия қилинмайди (+18).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter