Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки вилоятни боғлаб турувчи довон ёпиб қўйилди

Икки вилоятни боғлаб турувчи довон ёпиб қўйилди
19 январ куни соат 07:15 дан Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг «Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 
 
Бунинг асосий сабаби тинимсиз ёққан қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар хосил бўлганлиги.
 
Айни дақиқаларда вилоят ФВБ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
 
Ҳозирда «Тахтақорача» довонини қайта очилиши кутилмоқда.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг