Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иккита банк филиалида имтиёзли кредит-маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Иккита банк филиалида имтиёзли кредит-маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Фото:«Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ «Қишлоққурилишбанк» Кўкдала филиали мансабдор шахслари  2019 йилда 119 нафар фуқаролар номига чиқарилган 1,4 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағларини ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Худди шундай, Департаментнинг Миришкор туман бўлими ходимлари ҳам худди шундай жиноятни фош қилди. Яъниким, АТ «Агробанк» Миришкор филиалида бошқарувчи лавозимида ишлаган Р.Ж. ва бошқалар сохта шартномалар тузишиб, жами 52 нафар фуқароларга ажратилган 925,1 млнсўм имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шу ўринда бир гап. Имтиёзли кредитлар айрим банк ходимларнинг чекига тушган «маҳр» эмас.  Маблағлар  муносиб эгаларига бориб етмас экан, тараққиётга тушов тушаверади. Бундан англашиладики, имтиёзли кредитларни талон-тарож қилаётган баъзи банк ходимларининг қилмиши наинки муассасанинг ўзига, балки аҳолининг дастурхонига ҳам таъсир қилади.

Масаланинг оғриқли нуқтасиям шунда!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг