Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Интернетда Хитойдаги даҳшатли кўчки видеоси пайдо бўлди

Интернетда Хитойдаги даҳшатли кўчки видеоси пайдо бўлди

Скриншот

Хитойнинг Фуцзянь провинциясига қарашли Лунъянь округидаги кўчки видеоси Интернет тармоқларида пайдо бўлди.

Тасвирлардан сел оқими тўсиқлар ва автомашиналарни кўз очиб юмгунча оқизиб кетганини кўриш мумкин.

«CGTN» телеканали хабарида айтилишича, ушбу нохуш ҳодиса бир инсоннинг ўлимига сабаб бўлган.

Ёз келиши билан Хитой шимолида «қуруқ мавсум» бошланган бир пайтда унинг жанубида тамомила ўзгача манзара — кучли ёмғирлар мавсуми бошланади. Оқибатда жуда кўп ҳудудларни сув олиб кетади.

Бу йилги ёз ёмғирларидан ҳаммадан кўп Гуанси-Чжуан мухтор тумани, Цзянси, Фуцзянь ва Гуандун провинциялари азият чекмоқда.

Шу йилнинг ўзида табиий офатлар, хусусан, сув тошқинлари оқибатида Хитой жанубида 80 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг