Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жазирама сабаб Тошкент-Андижон йўналишидаги поезд тўхтаб қолди

Жазирама сабаб Тошкент-Андижон йўналишидаги поезд тўхтаб қолди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Андижон вилоятига йўлга чиққан поезд бир соат тўхтаб қолгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалганди. «Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi» акциядорлик жамияти бу ҳолатга изоҳ берди. 

«Юртимизда иссиқ ҳаво ҳукмронлик қилмоқда. Бунинг натижасида, 2019 йил 16 июль куни соат тахминан 18.00 да Тошкент-Андижон йўналишида ҳаракатланувчи 62-сонли йўловчи поезди электровозининг электр қувватида узилиш кузатилди. Натижада мазкур поезд Кучлук – Тўйтепа перегонининг 36 км 5 пикетида тўхтаб қолди», – дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, кўрилган чора тадбирлар натижасида техник носозлик 1 соат ичида бартараф қилинган ҳамда поезд ҳаракати яна йўлга қўйилган. 

Электр тизимида узилиш бўлганда вагондаги кондиционерлар ишламаслиги ҳамда куннинг иссиқлиги инобатга олиниб, поезд тўхтаган вақтида вагон эшиклари очилиб шамоллатиб турилган ҳамда йўловчиларга бепул салқин ичимликлар тарқатилган. 

«Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi» акциядорлик жамияти маъмурияти барча йўловчилардан бугунги юзага келган ноқулайлик учун узр сўрайди, – дейилади изоҳда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг