Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззах шаҳрида ҳомиладор аёл лифт ичида шафқатсизларча ёқиб юборилди

Жиззах шаҳрида ҳомиладор аёл лифт ичида шафқатсизларча ёқиб юборилди

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 31 январь куни соат 13.00 ларда Жиззах шаҳар, «Мустақиллик» кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда мудҳиш ҳодиса содир бўлди.

Жиззах вилояти прокуратурасининг хабар беришича, фуқаро С.Х турмуш ўртоғи М.У.нинг бошқа эркаклар билан ишқий муносабатларда бўлиб келганлигини гумон қилиб, шу сабабли у билан жанжаллашади. Унинг ҳомиладорлигини билгани ҳолда, уни қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан бирга олиб келган бензин ёнилғисини 14-уйнинг лифтида турмуш ўртоғининг устига сепиб, ўта шафқатсизларча ёқиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро С.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг