Жиззах вилояти ИИБ аянчли ЙТҲ тафсилотларини очиқлади

Ижтимоий тармоқда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида юз берган ЙТҲ тасвирлари тарқалди. Вилоят ИИБ ҳодиса юзасидан баёнот берди.
Дарҳақиқат, жорий йил 30 июнь куни Ж.К. бошқарувидаги «Chacman» Б.Ғ бошқарувидаги «Epika»нинг орқасидан урилган.
Оқибатда «Epika» йўловчиси Қ.Т. воқеа жойида вафот этган. Худди шундай мазкур автоулов ичида бўлган М.А. шифохонага ётқизилган ва у кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Бундан ташқари ушбу йўл-улов ҳодисаси натижасида Тошкент шаҳри, Жиззах, Бухоро, Қашқадарё вилоятларида яшовчи шахслар бошқарувидаги «Lacetti», «Sinotruk», «Howo», «Cobalt», «Nexia-3» тўқнашган. Оқибатда мазкур автоуловларга турли даражада техник шикаст етган. Ушбу автомашиналарда бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар жабрланмаган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш керак, айни пайтда Жиззах шаҳрини Ғаллаорол тумани ва бошқа вилоятлар билан боғловчи Учтепа – Жиззах 4Р-38 йўлининг 34-35 километрлари оралиғида Сангзор дарёси устидаги кўприк таъмирланаяпти.
Шунингдек, мазкур йўлнинг 33- километрида йўл ўтказгич қурилаётир. Мазкур жиҳат 4Р-38 йўлида автотарнспорт воситалари ҳаракатининг чекланишига сабаб бўлди. Бу эса Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 981 ва 1012- километрлари оралиғида автоуловлар ҳаракатининг сезиларли даражада ортишига олиб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас