Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда кўзбойлоғич ўлдирилди

Жиззахда кўзбойлоғич ўлдирилди

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда Жиззахда 2 нафар кўзбойлоғич пичоқланганлиги, бири вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу ҳодисани тасдиқлади.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумондор шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг