Жиззахда 3 минг комплект коронавирус тестларини ҳужжатсиз сотаётган шахс ушланди
Жиззах вилояти Дўстлик туманида яшовчи шахс коронавирусни аниқловчи тест ҳамда бошқа тиббиёт буюмларини ҳужжатларсиз сотаётган вақтида ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Департаментнинг Дўстлик туман бўлими ва Жиззах вилояти божхона бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда тиббий буюмларни дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарисида муомалага киритиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз сотилаётгани аниқланган. У тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган.
«Фуқаро Д.Р. умумий қиймати 171,9 млн сўмлик, 3 минг комплект COVID-19`ни аниқловчи тестлар, пульсоксиметр, махсус тиббиёт кислород маскаси ва бошқа буюмларни туман ҳудудидан ўтувчи М-39 магистрал йўли бўйида сотаётган вақтида ушланган», дейилади хабарда.
Унга нисбатан ЖКнинг 186-3-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter