Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда прокурор ўринбосари пора билан қўлга тушди

Жиззахда прокурор ўринбосари пора билан қўлга тушди

Фото: Xabar.uz

15 ноябрь куни тахминан соат 16.30 ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилояти, Янгиобод тумани прокурорининг ўринбосари 8.000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Xabar.uzга маълум қилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда вилоят прокуратураси ходими ДХХ томонидан ушланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг