Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кар-соқов хизматкор аёл шафқатсизларча калтакланди, боласи уриб туширилди

Кар-соқов хизматкор аёл шафқатсизларча калтакланди, боласи уриб туширилди

Ижтимоий тармоқларда ва мессенжерларда жисмоний имкониятлари чекланган (кар-соқов) аёлга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлаётганлиги акс этган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. 25 майдан 26 майга ўтар кечаси соат 03:15 ларда 102 рақамига тез тиббий ёрдам муассасасидан келиб тушган хабарга кўра, 24 ёшли Мохизода В. тан жароҳатлари билан келтирилганлиги аниқланди.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида қуйидагилар маълум бўлди. 24 май куни 28 ёшли Мумтозбегим Д. ўзининг Миробод туманидаги хонадонида бўла туриб, икки нафар танишлари: 20 ёшли Диёра Б. ва 23 ёшли Мукаррам М.лар билан бирга 24 ёшли Мохизода В.га тан жароҳатлари етказишган. Бироқ аёл ўзи тушунтириб бермаган сабабларга кўра,  ўзи яшаб келган ушбу хонадондан фақатгина 25 майдан 26 майга ўтар кечаси чиққан. Нукус кўчасида Мохизода В. ўтиб кетаётган тез тиббий ёрдам машинасини тўхтатиб, қўл ҳаракатлари билан тиббий ёрдамга муҳтожлигини маълум қилган ва оёғидаги жароҳатларни кўрсатган.

Ҳозирда барча иштирокчиларнинг шахси аниқланган, суд-тиббий экспертиза тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «в» банди (Қийнаш, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давомида содир бўлган воқеанинг сабаблари батафсил ўрганилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг