Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Кайф»даги ходим ишдан олинди

«Кайф»даги ходим ишдан олинди

«Кайф»даги ИИО ходими ишдан олинди

 

Бир неча кун муқаддам ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари ходимининг хизмат либосида спиртли ичимлик истеъмол қилгани акс этган видео тарқалган ва жамоатчилик ўртасида кенг мунозараларга сабаб бўлган эди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати мазкур ходимнинг айни пайтда тизимдан бўшатилганини ёзмоқда.

«Вилоятнинг Қўшрабод тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимида  хизмат қилган (ИИО хизматига 2023 йил 20 ноябрда қабул қилинган) катта сержант З.С. «хизмат кийимида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги ҳамда ички ишлар органлари ходими шаънига путур етказувчи ҳаракатлари» учун ички ишлар органлари ходимлари сафидан бўшатилган», – дейилади расмий муносабатда.

Шунингдек, ушбу ҳолатни келиб чиқишига йўл қўйган раҳбар ходимларга нисбатан ҳам хизмат текшируви тайинланган. https://t.me/JahongirSagdullayev/2083  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг