«Кўча жанги»га чиққан ҳайдовчи ва кондукторларга 15 суткадан берилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда автобус ҳайдовчилари ва кондукторлари иштирокидаги муштлашув акс этган видео тарқалганди.
Расмий маълумотда 10 октябрь куни соат 16:30да Самарқанд шаҳар Даҳбед-Рудакий кўчалари кесишмасида йўналишли ҳаракатланувчи 64-сонли автобус кондуктори Қ.Ж. ва 52-сонли йўналишли ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси М.Э. ва ушбу автобус кондуктори ўртасида жанжал юз бергани қайд этилганди.
Самарқанд ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу жанжал иштирокчиларининг ҳар бирига нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter