Коллеж директорини калтаклаган ҳоким ўринбосари жазоланди
Бағдод тумани ҳокими фармойиши билан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Қаҳрамон Муртазоқуловга нисбатан ҳайфсан чораси қўлланилди.
Фармойишга давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари, туман прокуратурасининг тақдимномаси ва туман ҳокимлигининг одоб-ахлоқ комиссиясининг йиғилиш баёни асос қилинган.
Аввалроқ ҳоким ўринбосари обуна режасини бажармаган коллеж директорини калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter