Колонияда жазони ўтаётган маҳкум «Spark»ни ҳайдаб қочди
2020 йилнинг 28 февраль куни номаълум шахс Тошкент тумани Қорасарой кўчасида қаровсиз қолдирилган, 24 ёшли Ш.Х. бошқарувида бўлган «Spark» автомашинасини ҳайдаб қочди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан (транспорт воситасини олиб қочиш) жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида мазкур жиноятни муқаддам судланган ва ҳозирда манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкум, 21 ёшли А.Й. содир этганлиги аниқланиб, олиб қочган автомашинани Тошкент шаҳар ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида ушланган. А.Й. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter