Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кучли шамол икки вилоятга талафот келтирди

Кучли шамол икки вилоятга талафот келтирди

Кучли шамол Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги айрим электр тармоқларида носозликлар келтириб чиқарди.

Соат 07:30 ҳолатига ушбу ҳудудларда юз бераётган кучли шамол баъзи бир электр қурилмаларида носозликларга сабаб бўлган.

Бунинг натижасида Самарқанд вилоятида 457 МВт (114 минг 250 та истеъмолчи), Жиззах вилоятида эса 64 МВт (16 мингта истеъмолчи) қувват билан электр таъминотида вақтинчалик қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.

Ҳозирги вақтда махсус бригадалар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Носозликлар қисқа вақт ичида босқичма-босқич бартараф қилиниб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади, дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг