Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кучли зилзиладан огоҳлантириш тизими қандай ишлайди?

Кучли зилзиладан огоҳлантириш тизими қандай ишлайди?

Фанлар академияси Сейсмология институти томонидан ишлаб чиқилган кучли зилзилалар тўғрисида барвақт хабардор қилиш услубиёти асосида миллий тизим тест режимида ишга туширилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази бошлиғи Қаҳрамон Қўчқоров маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда тизимнинг 1-босқичи тугатилиб тест режимида ишга туширилган. Яъни, 1-босқич доирасида Фанлар академияси Сейсмология институти томонидан ишлаб чиқилган услубиёт асосида яратилган кучли зилзилаларни қайд этувчи жами 9та акселерометрлар Фарғона, Наманган, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Бойсун, Нурота, Газли, Пачкамар станцияларига ўрнатилди.

Ҳозирда сейсмик станцияларда акселерометрлар МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли зилзила кучи қайд этилганда:

  • сейсмик маълумотлар сейсмик станциялардаги махсус дастурлар орқали автоматик тарзда таҳлил қилинади ҳамда зилзиланинг Тошкент шаҳрига етиб келиш вақти махсус хабар келади. Ушбу тизим ҳозирда синов тариқасида кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, маълумотлар аниқлиги ва хатоликлари текширилмоқда.

Бундан ташқари, ҳозирда Швейцариянинг Сейсмологик хизмати (SED) ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ўртасида Ўзбекистонда эрта огоҳлантириш тизимини ишга тушириш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, «Кучли зилзиладан огоҳлантириш» мобил иловаси ишлаб чиқилган. Зилзиладан эрта огоҳлантириш тизими тўлиқ ишга туширилиб, ишлаши тўлиқ текширилгандан сўнг, мобил илова орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг