Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Lacetti» билан «Nexia» тўқнашди: биттаси ёниб кетди

«Lacetti» билан «Nexia» тўқнашди: биттаси ёниб кетди

Фото: ЙҲХБ

Ижтимоий тармоқда тарқалган Себзор чорраҳасида «Nexia» автомобили ёниб кетганлиги бўйича маълумот берилди.

Жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 22:30 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Нурафшон-Себзор» кўчалари кесишган чорраҳада 1989 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.М. бошқарувидаги «Lacetti» ҳамда 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Д.Қ. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган ва «Nexia» автомобилида ёнғин юзага келган.

Ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг