Ливияда қўш теракт. Масжид ёнида кучли портлаш

Ливия пойтахтида икки теракт содир этилди. Ҳозирда ҳеч бир гуруҳ теракт бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олганича йўқ. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.
Ливия пойтахти Бенгазида миналаштирилган икки автомобиль кичик вақт оралиғида портлади, натижада камида 33 киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳатланди. Таъкидланишича, дастлабки портлаш ас-Салмони марказий туманидаги масжид яқинида содир бўлган.
Иккинчи кучли портлаш кўчанинг қарама-қарши томонида, тахминан 10-15 дақиқадан сўнг, хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш хизмати ходимлари воқеа жойига етиб келишгандан кейин содир бўлган.
Маълумотларга кўра, иккинчи портлаш тез ёрдам машинасига ҳам зарар етказган ва оқибатда жабрланувчилар сони ортишига сабаб бўлган.
Шифокорларнинг айтишича, қурбонлар сони ортиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter