Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳалладошини тунаган ўғрининг яна бир аянчли қилмиши ошкор бўлди

Маҳалладошини тунаган ўғрининг яна бир аянчли қилмиши ошкор бўлди

23 февраль куни Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи Ш.Э.нинг турар жойида ўғрилик юз берди. Уйда ҳеч ким йўқлиги, хонадон деразаси очиқлигидан фойдаланган ўғри ётоқхонадаги сейфнинг қулфини бузиб, 8 миллион сўм пулни олиб кетган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят жабрланувчининг маҳалладоши М.Б. томонидан содир қилингани аниқланди. Ундан 351 минг сўм ҳужжатлаштириб олинган.

Терговга қадар суриштирув давомида айбланувчининг яна бир жинояти фош қилинди. Аён бўлишича, у 2001 йилнинг 1 октябрида ҳудуддаги турар жойлардан бирининг ётоқхонасига кириб, пичоқ билан қўрқитиш йўли билан мактаб ўқувчисини зўрлаган. Сўнгра бировга айтса, ўлдириш билан таҳдид қилган.

Ушбу манфур кимса жиноятини яшириш мақсадида қизнинг кийим-кечагини ўз яшаш жойидаги ҳожатхонага ташлаб юборган. Мазкур ҳолат бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг