Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳкумнинг опасидан пул ундирган шахс қўлга олинди

Маҳкумнинг опасидан пул ундирган шахс қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро О.З. манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган Ё.С.нинг опаси Д.М.га ўзини Қибрай туманидаги ғишт ишлаб чиқариш заводи иш бошқарувчиси деб таништириб, унинг укаси Ё.С.ни ушбу ғишт заводига шартнома асосида ишлаш учун бириктирилганлигидан фойдаланиб, уни оғир меҳнатга жалб қилмаслик ва енгил шароит яратиб бериш эвазига 8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг